Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманидаги пахта далаларида иш қизғин
2023-09-06 19:00:41 172
Айни кунларда Ўзбекистон тумани далаларида пахта терими жадаллик билан давом этмоқда.
Тумандаги 162 та фермер хўжаликлари жорий йилда "Булут текстил" пахта-тўқимачилик кластери билан ҳамкорликда 4 минг 400 гектар ерда ғўза парваришлаб, мўл ҳосил яратилди. Туманнинг лафзи ҳалол миришкорлари 16 минг тоннадан зиёд пахта хирмонини яратишга астойдил бел боғлаган.
Уюшқоқлик билан давом этаётган пахта териш мавсумида қатнашиш истагини билдирган фермер хўжаликлари ишчилари ва меҳнатга лаёқатли ишсиз фуқаролар 100 та терим отрядларига бирлашиб далада меҳнат қилмоқда. Мавсум давомида теримчилар нақд пулда терим пуллари ва иссиқ овқат билан таъминланиши билан биргаликда, улардан илғорларини мунтазам равишда рағбатлантирувчи совғалар билан ҳам тақдирлаб бориш йўлга қўйилган.
“Намуна” муқобил машина трактор парки ҳудудидаги Қахрамон Муқимжонов раҳбарлик қилаётган “Қахрамон Исақжонович” фермер хўжалиги ҳам эзгу ниятда пахта йиғим-теримига киришган. Хўжаликдаги 44 гектар ерда “С-8290” навли пахта етиштирилди.
“Пахта майдонимизнинг 14 гектари қишлоқ ҳудудида, 30 гектари эса Комилчўли массивидаги чўл ҳудудларида жойлашган. Чўлда етиштирган пахтамизни теримини бошлаганимизга 3 кун бўлди. Биринчи куни 3 тонна пахта топширган бўлсак, бугун эса 6 тонна хирмон уйишни кўзлаганмиз. Бугун теримда иштирок этаётган аъзоларимиздан ташқари, оқмачитлик кўнгилли ҳашарчиларнинг сони 80 нафардан ошди. Ўтган йили ҳам 44 гектар майдонда 170 тоннадан зиёд "оқ олтин" етиштириб, белгиланган режани ортиғи билан уддалаганмиз. Бу мавсумда ҳам илғорликни қўлдан бой бермаймиз, ният қилган эзгу мақсадларимизга албатта биринчилардан бўлиб етишамиз”, дейди хўжалик раҳбари Қахрамон Муқимжонов.
Қайд этилишича, хўжаликнинг чўл ҳудуддаги ерларининг ўзидан биринчи теримда гектаридан 40 центердан ортиқ ҳосил олиш имкони бор. Қишлоқ ҳудудида эса ҳосилдорлик гектарига 50 центнергача етадиган пахтазорлари мавжуд. Жорий мавсумда фермер хўжалиги бўйича умумий ҳисобда 45 центнердан пахта хирмони кўтариш ният қилинган.
Юксак хирмон барпо этиш истагида пахта теримини жадал давом эттираётган шу каби фермер хўжаликлар сони туманда кундан-кунга ортиб бормоқда.