Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 58 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманидаги барча мактабларда “Билимлар куни” кенг нишонланди

×

 2023-09-04 10:50:35    218

PDF yuklash
Chop etish


Бугун, 4 сентябрь куни Ўзбекистон туманидаги 68 та мактабда янги ўқув йили бошланиши муносабати билан “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” шиори остида “Биринчи қўнғироқ” тадбирлари ўтказилди.

2023-2024 ўқув йилида 4 минг 800 нафар болажон тумандаги умумтаълим мактабларининг 1-синфига қабул қилинди. Улар 12 турдаги ўқув қуроллари, мактаб сумкаси, дарсликлар мажмуасидан иборат Президент совғаларини қабул қилиб оларкан, дилларида чексиз қувонч, эртанги кунга ёруғ умид ва ишонч барқ уради.

Яйпан шаҳридаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатида ҳам “Биринчи қўнғироқ” тадбири ана шундай кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Байрамона безатилган таълим даргоҳи ўқувчиларга яна ўз эшикларини очди.

Тадбирда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Хайрулло Алижонов иштирок этиб, устоз-мураббийлар, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарини янги ўқув йили бошланиши билан табриклади.

Президентимиз томонидан таълим тизимини жаҳон андозаларига мос тарзда ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Ютуқларга эришган ўқитувчилар ва ўқувчилар эътироф этилди. Жорий йилда ушбу мактаб-интернат битирувчиларининг 33 нафари олий ўқув юрти талабаси бўлганлиги, бунда мактабда фаолият олиб бораётган устозлар меҳнати муҳим аҳамият касб этгани алоҳида айтиб ўтилди.

Мактабнинг 11-синф ўқувчиларига "Мустақиллик дарси" ўтган туман ҳокимининг биринчи ўринбосари ёшларни юксак марралар сари дадил парвоз этиб, илм-маърифат чўққиларини забт этишларида омад ва муваффақиятлар тилади.

Тумандаги барча умумтаълим мактабларида янги ўқув йили бошланиб, кўтаринки руҳдаги билимлар куни тадбирлари бўлиб ўтди.