Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 66 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида яна бир хусусий мактаб иш бошлади

×

 2023-09-03 16:56:09    125

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги “Яккатут” маҳалласида "Идеал илм тарбия” нодавлат таълим муассасаси ўзининг 1-11-синф ўқувчиларига мўлжалланган 300 ўринли янги илм масканини ташкил этди.

Шу муносабат билан, хусусий мактабнинг очилишига бағишланган тадбирда туман ҳокими ўринбосарлари, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими каби давлат ва жамоат ташкилотлари мутасаддилари, нуронийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўз олганлар давлатимиз раҳбари томонидан таълим соҳасига, ёш авлод камолига, ўқитувчиларнинг жамиятдаги нуфузини янада оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани, хусусан нодавлат таълим муассасаларини ташкил этиш ва улар фаолиятини ривожлантириш ҳар жиҳатдан эътиборда эканлигини таъкидлашди. Янги мактаб имкониятлари, истиқболли режа ва мақсадлар ҳақида йиғилганларга маълумотлар тақдим этилди. 

Қайд этилишича, мактабда таълим жараёни давлат дастурига мувофиқ олиб борилади. 

Мазкур мактаб ҳозирда 1 синфдан 11 синфгача бўлган 300 нафар ўқувчи қабул қилиш имконига эга. Муассаса энг замонавий ўқув қуроллари ва жиҳозлари, мультимедиа воситалари билан таъминланган. Синфлардаги ўқувчилар сони 20-24 нафарни ташкил этади. Дарслар малакали ўқитувчилар томонидан ўтилади. 

Масканда 1-4 синф ўқувчилари инглиз тили, рус тили, математика фанлари ва танқидий фикрлашда чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилади. 5-7 синфларда эса ўқувчиларни хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи халқаро тан олинган сертификатларни қўлга киритишларига кўмаклашишга асосий эътибор қаратилади. 8-11 синфларда ўқувчи ёшлар ўзлари танлаган ихтисосликлари бўйича олий таълим муассасаларига кириш учун чуқур сабоқ олишади. 

Хусусий мактабда менталь арифметика, рақамли технологиялар (IT) ва мнемоника йўналишларидаги тўгараклар мавжуд. 

Жисмоний тарбия дарсларида ўқувчиларга маҳоратли спортчилар томонидан бокс ва қўл жанги каби спорт турларидан ҳам машғулотлар ўтилади. 

Ўқувчиларга уч маҳал иссиқ овқат бериш учун ошхона, шунингдек, кутубхона ва тиббиёт хоналари ҳам ташкил қилинган.

Бундан ташқари, келгусида логопед ва психолог хизматлари ва мактабга тайёрлов каби қўшимча хизматлар йўлга қўйилиши ҳам кўзда тутилган.