Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 94 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Гулшан” хусусий мактаби янги ўқув йилида янги маскандаги кўркам бинода 350 нафардан зиёд ўқувчини ўз бағрига олди

×

 2023-09-02 13:10:31    216

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги “Гулшан интеллектуал сайёраси” нодавлат таълим муассасасининг янги манзилида янги ўқув йили бошланишига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. 

Пасткиқўриқ маҳалласида фаолият кўрсатиб келаётган хусусий мактаб эндиликда Қулибек маҳалласидаги янгидан таъмирланиб, ўқувчилар учун барча шароитлар яратилган замонавий бинога кўчиб ўтди.

Хусусий мактаб янги биносининг очилиши ва янги ўқув йили бошланиши муносабати билан ташкилланган тадбирда туман ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари мутасаддилари, фахрий устозлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

2020 йилдан буён фаолият кўрсатиб келаётган ушбу нодавлат таълим муассасаси инглиз тили, рус тили ва математика фанларига ихтисослаштирилган. Муассасада хозирча 1 синфдан 9 синфгача бўлган 350 нафардан зиёд ўқувчилар қамраб олинган. Синфлардаги ўқувчилар сони эса 20-24 нафарни ташкил этади. 

Билим масканида ўқувчилар давлат таълим стандартлари асосида интерфаол усулларда, замонавий педагогик ва ахборот технологиялари ёрдамида таҳсил олишади. Уларга 40 нафар моҳир устоз мураббийлар илм-фан сирларидан сабоқ беришади. 

Янги ўқув йилидан маскандаги тўгарак машғулотларида ўқувчи ёшларга корейс, турк ва немис тилларини ҳам ўргатилиши йўлга қўйилди. Шунингдек, бошланғич синф ўқувчиларига мантиқ, информатика ва менталь арифметика каби, юқори синф ўқувчиларига эса рақамли технологиялар (IT) йўналишларида алоҳида тўгаракларда қўшимча таҳсил берилади. 

Муассасада 9-синфдан ўқувчилар танлаган ихтисослиги бўйича чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилиши белгиланган.

Ўқувчиларнинг нонуштаси ва тушлиги учун ошхона, шунингдек, кутубхона ва тиббиёт хоналари ҳам ташкил қилинган.