Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 250 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Байрам туҳфаси: Ўзбекистон туманида 100 нафар ўқувчига бепул мактаб анжомлари ва ўқув қуроллари топширилди

×

 2023-08-31 18:16:39    91

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида мустақиллигимизнинг 32 йиллик тантаналари арафасида “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Эҳтиёжманд оилалар, нуронийлар, ижтимоий рўйхатларга киритилган, боқувчисини йўқотган, имконияти чекланган фуқаролар байрам муносабати билан йўқланмоқда. 

Бугун туман ҳокимлиги ташаббуси билан шу мақсаддаги яна бир хайрия тадбири ташкилланди. Тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган ва “дафтар”ларга киритилган оилаларнинг фарзандлари ҳисобланган 100 нафар ўқувчиларга мактаб формалари, сумкалар ва зарурий ўқув қуроллари бепул топширилди. 

Туман ҳокимлигидаги учрашувда сектор раҳбарлари ушбу кийим-бош ва ўқув қуролларини ўз эгаларига етказиб, болалар ва уларнинг ота-оналари билан дилдан суҳбат қурдилар. 

Бундай эътибор шу тоифадаги оилалар фарзандлари учун истиқлол айёми ҳамда янги ўқув йили олдидан муносиб байрам туҳфаси бўлди. 

Туманда “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” шиори остида шу каби хайрли тадбирлар давом этмоқда.