Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Мустақиллик тўйига бисёр тўёналар: Ўзбекистон туманида мукаммал таъмирланган яна бир замонавий мактаб биноси фойдаланишга топширилди
2023-08-31 18:12:48 149
“Ташаббусли бюджет” лойиҳаси фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ва жойлардаги муаммоларни қисқа муддатда ҳал этишнинг самарали ечими сифатида хизмат қилмоқда.
Ўзбекистон тумани “Тинчлик” маҳалла фуқаролар йиғини Қашқар қишлоғидаги 60-умумтаълим мактаби ҳам айни дастур доирасида мукаммал таъмирланиб, мустақиллигимизнинг 32 йиллиги байрами арафасида катта тантана билан фойдаланишга топширилди.
1973 йилда барпо этилган, Қашқар ва Телов қишлоқларида яшовчи ўқувчилар таҳсил оладиган 200 ўринли таълим масканининг инфратузилмаси билан боғлиқ мавжуд муаммолар мактабнинг аҳил жамоаси, ота-оналар ва маҳалла фаоллари кўрсатган ташаббус натижасида бугун бартараф этилди.
Лойиҳа доирасида бюджетдан ажратилган 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ эвазига “Боний қурувчи” МЧЖ қурувчилари томонидан эски мактаб биноси мукаммал таъмирланиб, янги ва замонавий кўринишга келтирилди. Ўқувчи ёшлар ва уларнинг устозлари учун муносиб шароитлар яратилди.
Буткул янгича қиёфага эга бўлган муассасанинг бугунги очилиш маросимида туман сектор раҳбарлари, мактаб жамоаси ва маҳалла аҳли вакиллари иштирок этишди.
Тадбир қатнашчилари дастлаб, кўркамликка эришган мактабда ўқувчиларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.
Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев маросим давомида барчани қўшалоқ айём билан самимий қутлаб, юртимизда бугун ёшларнинг замонавий таълим ва касб-ҳунар сирларини пухта эгаллаши, хорижий тилларни ўрганиши учун барча шароитни яратишга қаратилаётган мана шундай имкониятлар ва доимий эътибор келгусида албатта ўз самарасини бериши ҳақида тўхталди.