Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Ёшлар дафтари”даги 61 нафар йигит-қизлар ва “Меҳр дафтари”даги 10 нафар болажонларга байрам қувончлари улашилди
2023-08-31 00:01:18 160
Давлатимиз мустақиллигининг 32 йиллик байрами арафасида Ўзбекистон туманида “Ёшлар дафтари” рўйхатига киритилган 64 нафар йигит-қизлар ҳамда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 10 нафар боланинг орзу-истаклари амалга ошди.
Туман сектор раҳбарлари ва кенг жамоатчилик иштирокида ташкилланган тадбир давомида “Ёшлар дафтари”га киритилган йигит-қизларнинг 38 нафари учун доимий даромад манбаи сифатида зарурий меҳнат анжомлари субсидия асосида бепул топширилган бўлса, 23 нафар талабанинг жорий ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорининг 50 фоизигача, жами 63 миллион 342 минг сўмлик контракт пуллари “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлаб берилди.
Шунингдек, “Меҳр дафтари”га киритилган 10 нафар ўғил-қизга ўзлари орзу қилганидек тикув машинаси, ноутбук, ҳаво совутгич ва меҳнат қуроллари каби зарурий жиҳозлар бепул тақдим этилди.
Тадбирда, туманда ижтимоий кўмакка муҳтож ёшлар ҳамда етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг муаммоларини ўрганиш, уларни қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётгани қайд этилди.