Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Байрам арафасида меҳнат фахрийлари, бемор ва эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинмоқда
2023-08-30 23:35:42 157
“Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” дея аталмиш бош ғоя остида нишонланаётган мустақиллигимизнинг 32 йиллик байрами арафасида Ўзбекистон туманида турли маънавий-маърифий тадбирлар, эзгу амаллар кенг қулоч ёйган.
Хусусан, туман ҳокимлиги, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳамда бошқа муассасалар ташаббуси билан кексалар, фахрий устозлар йўқланиб, бемор ватандошларимиз ҳолидан хабар олинмоқда.
Бугун туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги мутасаддилар турли соҳаларда узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб, бугун кексалик гаштини сураётган бир гуруҳ нуронийлар хонадонларида бўлди. Устоз фахрийларга эҳтиром кўрсатилди.
Самимий суҳбатларда туман раҳбари фахрийларни байрам билан табриклаб, юрт равнақи, туман ривожига қўшган ҳиссалари учун уларга ўзининг самимий миннатдорлигини билдирди. Ватан истиқболи, соҳалар ривожи ва ёш авлоднинг муносиб тарбиясида жонкуярлик қилган кексаларга туман ҳокимининг ташаккурнома ва байрам совғалари топширилди.
Истиқлол айёми арафасида ташкилот ва муассасалар мутасаддилари, маҳалла масъуллари томонидан турли тизимлар фахрийлари, ногиронлиги бўлган, бемор ва эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олишдек хайрли тадбирлар жойларда давом этмоқда.