Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Энг азиз ва қадрли байрам арафасида тиббиёт соҳаси фахрийлари хамда фаол ходимларга эҳтиром кўрсатилди
2023-08-30 10:08:27 174
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги ҳамда тумандаги ташкилот ва корхоналарда яна бир хайрли анъанага шаклланган. Бу ҳам бўлса, байрам ҳамда қутлуғ саналар арафасида тизимларда узоқ йиллар фидокорона ҳизмат қилиб, бугун кексалик гаштини сураётган фахрийлар ҳолидан хабар олинади, ижтимоий ҳимояга муҳтожларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилади.
Ана шу эзгу анаъанага мувофиқ, мустақиллигимизнинг 32 йиллиги байрами арафасида ҳам хайрли тадбирлар жойларда кўтаринкилик билан давом этмоқда.
Туман тиббиёт бирлашмаси раҳбариятининг ташаббуси билан бир гуруҳ соҳа фахрийлари ҳолидан хабар олиниб, уларга юксак эҳтиром кўрсатилди. Шунингдек, айни кунларда соҳада намунали фаолият олиб бориб, эл дардига малҳам бўлаётган ходимлар ҳам алоҳида эътироф этилди.
Шодиёна арафаси ва янги ўқув йили олдидан 100 нафар ходимларнинг фарзандлари учун бепул мактаб сумкалари тортиқ қилингани ҳам кўпчиликка янада қувонч улашди.
Шукуҳли кунларда тумандаги ташкилот ва муассасаларда, маҳаллаларда ана шундай эзгу тадбирлар кенг қулоч ёзган.