Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон ва Фурқат туманларида чорвачилик кластерлари ташкил этилади
2023-08-26 20:10:36 180
“Чорвачиликда идентификация қилиш тизими ва наслчилик соҳасини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарор билан, Республика бўйича 25 та туманда, шу жумладан, Ўзбекистон ва Фурқат туманларида қуйидаги йўналишларни ўз ичига олган чорвачилик кластерлари ташкил этилади:
гўшт ва сут маҳсулотларини етиштириш, шунингдек, аҳолидан йиғиб олиш, қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот шаклида реализация қилиш;
тайёр озуқа ем маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларни аҳолига қулай бўлган ҳудудларда сотиш шохобчаларини ташкил этиш;
аҳоли хонадонларига маҳсулдор наслли молларни етказиб бериш;
чорва молларини сўйиш кушхоналари, териларни қабул қилиш ва қайта ишлаш қувватларини ишга тушириш;
терини қайта ишловчи корхоналар билан биргаликда кооперация асосида теридан тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш.
Шунга кўра, ташкил этиладиган чорвачилик кластерларига:
Халқаро тараққиёт уюшмаси ҳамда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида "Чорвачилик соҳасини ривожлантириш (2-босқич)" лойиҳаси доирасида жалб қилинган ресурслар ҳисобидан 60 миллион доллар миқдорида кредитлар ажратилади;
пахта ва ғалла экин майдонларини қисқартириш ҳисобига ҳар бир туманда камида 100-150 гектар майдон озуқабоп экинлар экиш учун ажратилади.