Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 37 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди кўмакка муҳтожларни ижтимоий қўллаб-қувватлашда яқиндан кўмакчи бўлмоқда

×

 2023-08-25 15:51:32    158

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида эҳтиёжманд ва ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларга доимий эътибор кўрсатилиб, зарурий кўмаклар бериб келинмоқда. Ушбу хайрли тадбирларни амалга оширишда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлими ҳам асосий ташаббускорлардан бўлмоқда.

Фонднинг туман бўлими ходимлари томонидан Катта Тагоб маҳалласида яшовчи Одинахон Хамзаеванинг ҳолидан хабар олиб, онахоннинг яшаш хонадонини ободонлаштириш ва таъмирлаш учун 2 миллион 500 минг сўм маблағ ҳамда бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилди. 

Шунингдек, Жумавойчек қишлоғида истиқомат қилувчи Қувватали Абдуллаев ва Дилбархон Узақоваларнинг соғликларини тиклаб олишлари учун 600 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам пуллари фонд ҳисобидан етказиб берилди.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлашга қаратилган бу каби манзилли саховат тадбирлари туманда давом этмоқда.