Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Энг улуғ, энг азиз айёмни туманда кўтаринки руҳда нишонлаш мақсадидаги тайёргарлик ишлари яна бир бор муҳокама қилинди
2023-08-22 20:09:01 149
Юртимиз бўйлаб энг азиз байрам шукуҳи кезиб юрибди. Мустақиллик – аждодларимиз орзу қилган, бу йўлда жонини берган табаррук неъмат. Уни ҳар қанча улуғласак, асрасак ва тантана қилсак ҳам кам.
Аммо ҳар қандай байрамнинг асл шукуҳи – тинчлик ва осойишталик билан. Шу боис байрам кунлари халқ сайллари ва оммавий тадбирлар давомида ҳудудларда тинчлик-тотувликни, жамоат тартибини ҳамда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш масалалари муҳим аҳамиятга эга.
Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун сектор раҳбарлари ҳамда тегишли мутасаддилар ҳамроҳлигида ана шу тадорик ишларининг боришини ўрганди. Туман раҳбари дастлаб, байрам кунлари ҳалқ сайллари бўлиб ўтадиган асосий масканлардан бири-туман марказидаги Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғи ҳудудида бўлиб, бу ерда амалга оширилаётган ишларнинг бориши билан танишди.
Шу жойнинг ўзида ишчи йиғилиши ўтказилиб, байрам тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш давомида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш, масканда кенг кўламли ободонлаштириш ишларини ташкил этиш, аҳолига ҳар томонлама манзур бўладиган байрам дастурларини тақдим этиш юзасидан барча тегишли мутасаддиларга аниқ вазифалар топширилди. Байрам тадбирларини ўтказишга мўлжалланган барча жойларнинг техник ва ёнғин хавфсизлиги ҳолатини яна бир бор атрофлича ўрганиб чиқиш, шунингдек, деҳқон бозори ҳудудида арзонлаштирилган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркасини ташкил этиш, савдо масканларида санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилинишини таъминлаш юзасидан ҳам масъулларга алоҳида кўрсатмалар берилди.
Туман ҳокими бошчилигидаги мутасаддилар шундан сўнг, туманда байрамнинг асосий тантаналари бўлиб ўтадиган жой-“Ўзбекистон” ўйингоҳида ҳам бўлиб, айни йўналишларда амалга ошириладиган муҳим вазифалар муҳокама қилинди. Барча зарурий тайёргарлик тадбирларига аниқ масъул ижрочилар бириктирилди.
Қайд этиб ўтиш жоиз, истиқлолимизнинг 32 йиллиги шодиёналарининг асосий тантаналари ва концерт дастури туманимизда 29 август, сешанба куни “Ўзбекистон” ўйингоҳида бўлиб ўтиши белгиланган.