Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 263 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ўйинлари чемпиони муносиб кутиб олиниб, туман ҳокимлигининг 10 миллион сўмлик мукофоти билан тақдирланди

×

 2023-08-18 11:58:38    87

PDF yuklash
Chop etish


4-14 август кунлари Беларуснинг 11 шаҳрида спортнинг 20 тури бўйича II Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ўйинлари бўлиб ўтди. 

Мазкур халқаро мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси таркибида жами 18 нафар фарғоналик спортчилар иштирок этиб, 11 та медални – 3 та олтин, 2 та кумуш, 6 та бронза медалларини қўлга киритишди.

Қувонарлиси, бокс бўйича беллашувларда Ўзбекистон туманилик Абдуллоҳ Мадаминов 60 кг вазнда барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди ва МДҲ ўйинлари ғолиби номига сазовор бўлди. 18 ёшли боксчи мусобақанинг саралаш босқичида арманистонлик, ярим финалда россиялик, финалда эса озарбайжонлик рақибларидан устун келди.

Куни-кеча нуфузли мусобақадан қайтган чемпион боксчи ўзи туғилиб ўсган Қурбонмерган қишлоғидаги хонадонида туман ҳокимлиги мутасаддилари, Ёшлар ишлари агентлиги масъуллари, устоз-мураббийлари, “Қайнар” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси ҳамда спорт жамоатчилиги томонидан тантанали кутиб олинди.

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Хайрулло Алижонов чемпион спортчини қутлар экан, унга туман ҳокимининг табригини алоҳида етказди. Ушбу муваффақият туман аҳли ва спорт жамоатчилигини бениҳоя севинтирганини алоҳида урғулади. Чемпионга ўн миллион сўмлик сертификат, унинг ота-онасига эса эсдалик совғалари топширилди.

Тадбирда сўз олганлар, Абдуллоҳ ва унинг устозларига келгуси нуфузли спорт баҳсларида ҳам янада улкан ғалаба ва омадлар ёр бўлишини тилашди.

Маълумот ўрнида, 56-умумтаълим мактаби битирувчиси Абдуллоҳ спортнинг бокс тури билан 6 йилдан буён муттасил шуғулланиб, шу муддат ичида кўплаб юқори натижаларни қўлга киритиб келмоқда. Хусусан, умидли боксчи 2021 йил август ойида Дубайда бўлиб ўтган бокс бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида кумуш медал, 2022 йилнинг октябр ойида Россия Федерациясининг Хабаровск шаҳрида ўтказилган халқаро турнирда эса олтин медалга эга чиққан.