Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 29 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Ободонлаштириш ойлиги” доирасидаги тадбирлар “Дарвешобод” маҳалла фуқаролар йиғинида қониқарсиз ташкилланганлиги танқид остига олинди

×

 2023-08-17 23:27:47    164

PDF yuklash
Chop etish


Ватанимиз мустақиллигининг 32 йиллик байрамини нишонлаш, ҳудудларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари кўламини янада кенгайтириш, “маҳалладан хонадонгача” тамойили асосида маҳаллалар ҳудудларини ободонлаштириш орқали аҳоли фаровонлигини ошириш мақсадида айни кунларда бутун Республикамиз ҳудудида Ободонлаштириш ойлиги ўтказилмоқда. 

Ойлик доирасида Ўзбекистон туманида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Маҳаллаларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари, ариқларни тозалаш, дарахтларни буташ, деворларни оқлаш, кўча ва аҳоли хонадонларини тартибга келтириш, йўлларни таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида ҳудудлардаги кунлик ўрганишлари давомида маҳаллалардаги ободонлаштириш ишларининг бориши билан ҳам мунтазам танишиб бормоқда. 

Минг афсуски, туманнинг баъзи масканларида бу борада ишларни қониқарли даражада ташкиллашда ҳанузгача уюшқоқлик етишмаётганлиги кузатилмоқда.

Хусусан, туман раҳбарининг бугун “Дарвешобод” маҳалла фуқаролар йиғинидаги ўрганишлари давомида ҳудудда ободонлаштириш ишларини ташкил этиш билан боғлиқ маҳалла масъуллари, фаоллар ва тегишли мутасаддиларнинг фаолияти қониқарсиз баҳоланди.

Маҳалла кўчалари бўйлаб ўрганишларда, кўплаб ички йўллар манзилли дастурлар асосида асфальтланиб, равон ҳолатга келтирилган бўлсада, уларнинг четлари қаровсиз, бегона ўтлар билан тўлганлиги, ариқлар тозаланмай, чиқиндилар тўпланганлиги, дарахтлар буталмаганлиги, баъзи масканларда эса кўчатлар қуриб қолганлиги, аҳоли хонадонлари деворлари оқланмаганлигига гувоҳ бўлинди. 

Туман раҳбари бу борада кўп маротаба тарғибот олиб борилиб, кўрсатма-топшириқлар берилишига қарамай ҳудудда ободонлаштириш ишларини етарли даражада ташкиллашда фаоллик кўрсатмаган, кўчаларни бу каби қаровсиз ҳолга келиб қолишига бефарқ бўлган маҳалла масъуллари ва мутасаддиларни қаттиқ танқид қилди. 

Обод маконда иш ҳам унумли ва баракали бўлишини таъкидлаган туман ҳокими, маҳалла фаолларига ва масъул ўринбосарига аниқланган камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш бўйича аниқ кўрсатмалар берди.