Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Оқёзибободаги мактаб ўқувчилари учун ҳам 120 ўринли янги ўқув биноси қурилмоқда
2023-08-17 23:22:49 154
“Ташаббусли бюджет” дастури доирасида Ўзбекистон тумани “Дарвешобод” маҳалла фуқаролар йиғини Оқёзибобо қишлоғидаги 71-мактабда ҳам 120 ўқувчи ўрнига мўлжалланган қўшимча ўқув биноси бунёд этилмоқда.
1992 йилда барпо этилган мазкур мактабда 120 нафар ўқувчига мўлжалланган ўқув блоки мавжуд бўлиб, ўқувчилар сони кўплиги, синфхоналар етишмаслиги қатор ноқулайлик туғдириб келган.
Шу сабабдан, “Очиқ бюджет” порталига муассаса учун қўшимча янги ўқув биносини қуриш юзасидан таклиф киритилиб, мактабнинг аҳил жамоаси, ота-оналар ва қишлоқ аҳлининг фаоллигида ушбу ташаббус 9 минг 600 тадан кўп овоз тўплади ва уни амалга ошириш учун давлат бюджетидан 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ йўналтирилди.
Айни кунларда “Фарғона мегастрой сервис” масъулияти чекланган жамияти қурилиш ташкилотининг бунёдкорлари томонидан билим маскани учун 2 қаватли, 120 ўринли янги ўқув биноси қурилмоқда.
Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун мазкур таълим даргоҳида янги ўқув йилига тайёргарлик, амалга оширилаётган қурилиш-бунёдкорлик ишлари билан танишиб чиқди.
Янги ўқув йилини муносиб тарзда кутиб олиш ва ўтказиш мақсадида мактабнинг мавжуд ўқув биносида ҳам шу кунгача жорий таъмирлаш ишлари олиб борилиб, ўқувчилар учун қулай шароитлар яратиш тадбирлари қизғин паллага кирган.