Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 104 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Алла-меҳр қўшиғи

×

 2023-08-16 20:11:26    95

PDF yuklash
Chop etish


Алла - миллий қадриятларимизнинг бебаҳо намунаси ҳисобланиб, у гўдак хотирасида умрбод муҳрланиб қолади. Фарзанд учун ўз онасидан меҳрибонроқ зот йўқ. Онасининг алласидан, унинг оҳангидан ёқимлироқ куй ҳам йўқ. Фарзандлар қалбида ўзи туғилиб ўсган оиласига, маҳалласига, Она Ватанга муҳаббат туйғуларини шакллантиришда алланинг ўрни ҳам жуда муҳим.

“Қадринг баланд бўлсин, она тилим” танлови доирасида Ўзбекистон туманидаги мактабгача таълим ташкилотларида фаолият олиб бораётган ходималар ўртасида "Алла-меҳр қўшиғи" кўрик-танлови ўтказилди.

Туман ҳокимлиги ҳамда Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими ҳамкорлигида ташкилланган кўрик-танловда мактабгача таълим муассасалари босқичларида ғолибликни қўлга киритган жами 32 нафар якка иштирокчи халқ қадимий аллалари, хиргойи аллалар ҳамда театрлаштирилган урф-одат ва анъаналарни ўз ичига олган томоша дастурлари билан қатнашди.

Якуний натижаларга кўра, турли номинацияларда 4, 24, 40- ва 27-давлат мактабгача таълим ташкилотлари вакилалари ҳакамлар томонидан энг яхши алла ижрочилари дея баҳоланишди. 

Қайд этилишича, кўрик-танловнинг ғолиб ва совриндорлари 21 октябрь - Ўзбек тили байрами арафасида ўтказиладиган кенгайтирилган якуний тадбирда муносиб рағбатлантирилиши белгиланган.