Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 39 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва фуқаpо муҳофазасига оид кўpгазмали машғулот ўтказилди

×

 2023-08-16 10:51:58    158

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида энг улуғ ва энг азиз байрамимиз- давлатимиз мустақиллигининг ўттиз икки йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш даврида фуқаро муҳофазаси, ёнғин ҳавфсизлигини таъминлаш мақсадида тузилган ташкилий қўмита эътибори байрам тадбирларини беталофат ва юқори даражада ўтказишга қаратилган.

Шу мақсадда байрамнинг асосий тадбирлари бўлиб ўтиши режалаштирилган “Ўзбекистон” ўйингоҳида фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва фуқаpо муҳофазасига оид кўpгазмали ўқув-амалий машғулот ўтказилди.

Унда байрам тадбирларини ўтказиш даврида юз бериши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш, фуқаро муҳофазасини тўғри ташкил этиш, хавфсизликни таъминлаш, байрамни беталофат ўтказиш бўйича тушунтириш берилди. Ўқув амалий машғулотига 60 нафарга яқин ходим ва ўндан зиёд техника воситалари сафарбар этилди. 

Байрам тадбирларини ўтказиш даврида хавфсизликни таъминлаш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш чоралари фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизими хизматлари билан ҳамкорликда белгилаб олинди.