Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 37 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Жонободда ичимлик сув таъминоти ҳам яхшиланади

×

 2023-08-15 17:57:02    149

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани “Жонобод” маҳалла фуқаролар йиғини инфратузилмасини яхшилаш, бу орқали эса қишлоқ аҳли турмуш фаровонлигини ошириш юзасидан белгиланган амалий тадбирлар жадал давом этмоқда.

5 миллиард 100 миллион сўмлик манзилли лойиҳа асосида маҳаллада электр энергияси, тоза ичимлик суви таъминоти ва йўл инфратузилмасини яхшилаш борасидаги жараёнлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Маҳалла фуқаролар йиғини тоза ичимлик сув таъминоти оғир ҳолатдаги ҳудудлардан бири бўлганлиги боис, ҳудуд аҳлини кўпдан буён қийнаб келаётган ушбу муаммони айни кунларда бартараф этишга ҳам киришилган.

Лойиҳа асосида ҳудудда 2000 метрдан зиёд тармоқ тортиш ишлари белгиланган. Пудратчи ташкилот “Hi-Tech House” МЧЖ қурувчилари томонидан ҳажми 150 м³ бўлган сув сақлагич (резервуар) барпо этилмоқда. Бугунги кунга қадар мазкур сув сақлагичга улаш учун мавжуд сув манбаларидан 1300 метр тармоқ тортиб келиниб, сув қувурлари монтаж қилинди. Янги тармоқлар тўлиқ тортилиб, сув иншоатлари ишга туширилиши натижасида Жонобод ва Кичик Жонобод қишлоқларидаги аҳолининг муаммосига ижобий ечим топилиб, 500 дан ортиқ хонадонга тоза ичимлик суви кириб боради.

Ушбу лойиҳанинг амалга ошириш жараёнлари билан яқиндан танишган туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев пудратчи ташкилот вакиллари ва соҳа мутасаддилари билан мулоқотда қурилиш-монтаж ишларини сифатли амалга ошириш ва лойиҳани муддатидан кечиктирмасдан якунига етказиш юзасидан ўз тавсия ва кўрсатмаларини берди.

Қайд этиб ўтиш жоиз, манзилли лойиҳа ижроси доирасида шу кунгача юқорида қайд этилган икки қишлоқнинг 5 минг 400 метр тош-тупроқ йўллари асфальтланди, электр таъминотини яхшилаш тадбирлари ҳам ичзил давом этмоқда.