Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 255 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Мактабга эътибор – келажакка пойдевор: Жонободдаги эски мактаб филиали биноси ўрнида янги ва замонавийси қад ростламоқда

×

 2023-08-14 22:41:20    102

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани “Шакаробод” маҳалласида жойлашган 10-умумтаълим мактабининг “Жонобод” маҳалласидаги филиали янги биносининг қурилиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун мазкур таълим масканида олиб борилаётган бунёдкорлик ишларининг бориши билан яқиндан танишди. 

Мактабнинг мазкур филиал биноси 1960 йилда 100 ўқувчи ўрнига мўлжаллаб, хом ғиштдан қурилган ва масканда ўтган ўқув йилида 130 нафардан зиёд ўқувчилари 1-4 синфларда таҳсил олган эди.  

Вақт ўтиши билан маънан эскирган филиал биносида ўқувчилар ва мактаб жамоаси учун туғилган кўплаб ноқулайликларни бартараф этиш, ёш авлод ва уларнинг устоз-мураббийлари учун замонавий ҳамда қулай шароитларни таъминлаш мақсадида, айни кунларда мактаб филиали буткул янгидан бунёд этилмоқда.

Туман ва вилоят ҳокимлиги ташаббуси амалга оширилаётган ушбу бунёдкорлик ишларининг лойиҳа қиймати 1 миллиард 500 миллион сўмдан зиёд маблағни ташкил этади. Масканда 120 ўқувчи ўрнига эга 2 қаватли янги таълим даргоҳи бунёд этилмоқда. 

Туман раҳбари пудратчи қурувчи ташкилот вакиллари ва мутасаддилар билан суҳбатда қурилиш ишларини юқори сифат ҳамда белгиланган меъёрлар асосида амалга оширган ҳолда белгиланган вазифаларни сифатли ва ўз муддатида якунлаш юзасидан топшириқлар берди. Шунингдек, мактаб филианинг ҳовлисида яшил маконлар ҳамда ўқувчилар зеҳни ва жисмоний фаоллигини оширишга хизмат қиладиган билим ва спорт майдончаларини ташкил этиш зарурлигига алоҳида урғу берилди.