Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Касб байрамида туман солиқчиларининг меҳнати эътироф этилди
2023-08-12 17:36:21 150
Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан 12 август Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ хизмати органлари ходимлари куни этиб белгиланган.
Шу муносабат билан бугун Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари туман Давлат солиқ инспекцияси ходимлари билан учрашди.
Тизим ходимларини бугунги касб байрами билан самимий қутлаган туман раҳбари мамлакатимиз иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, давлатимиз бюджети ва даромадларини барқарор шакллантириш ҳамда аҳоли ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлашда давлат солиқ хизматининг ўрни беқиёс эканлигини таъкидлаб ўтди. Хусусан, солиқ инспекцияси ходимларига келгусида ҳам туманимиз ижтимоий-иқтисодий ривожи, халқимиз фаровонлиги йўлида ўз хизматларини оғишмай адо этишда зафарлар тилади.
Байрам муносабати билан бир гуруҳ соҳа фидоийлари, жонкуяр хизматчиларга туман ҳокимлигининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.