Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ташаббусли бюджет самарасида Худоёрхон қишлоғидаги мактаб учун 120 ўринли янги ўқув биноси барпо этишга киришилди
2023-08-08 18:33:35 151
Ўзбекистон туманида ташаббусли бюджет асосида олиб борилаётган ишлар ҳудудлар инфратузилмаси, ижтимоий ва иқтисодий ҳолатини янада яхшилашга хизмат қилмоқда.
Мазкур лойиҳа самарасида кўплаб ижтимоий соҳа, хусусан, мактаб, боғча ва тиббиёт муассасаларида ҳам янгиланишлар амалга ошириляпти.
Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирлар доирасида Худоёрхон қишлоғидаги 14-умумтаълим мактабининг маънан эскирган 100 ўринли ўқув биноси ўрнида 120 ўринли янги ва замонавийсини бунёд этишга киришилди. Шунингдек, таълим муассасасида яна кўплаб ободонлаштириш-бунёдкорлик ишлари бажарилади. Бунинг учун давлат бюджетидан 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ йўналтирилган.
Қайд этилишича, 1937 йилда қурилган таълим даргоҳи охирги марта 2008 йилда мукаммал таъмирланган. Ўтган ўқув йилида масканда 335 нафар ўқувчи ёшлар 2 навбатда таҳсил олишган.