Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 168 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сектор раҳбарининг ташаббуси билан имконияти чекланган инсонларга реабилитация воситалари топширилди

×

 2023-08-08 08:55:46    86

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани сектор раҳбарлари бошчилигидаги ишчи гуруҳлар томонидан ҳудудлардаги кам таъминланган, эҳтиёжманд, ногиронлиги бўлган оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ва маънавий кўмаклар кўрсатиб борилмоқда.

3-сектор ишчи гуруҳи, туман ички ишлар бўлими раҳбарияти туман камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими билан ҳамкорликда бир гуруҳ бемор ва имконияти чекланган фуқароларнинг хонадонларида бўлиб, уларнинг ҳолидан хабар олишди.

Хусусан, “Дўнгсарой” маҳалласида яшовчи Баходир Холматов, олмазорлик Рисолатой Алиева ва “Нурли келажак” маҳалласида истиқомат қилувчи Рахимахон Азимовалар йўқланиб, уларга замонавий ногиронлик аравачаси ҳамда эшитиш мосламалари топширилди. Беморларга шифо, хонадонларга фаровонлик тиланди.

Туманда бу каби хайр-саховат тадбирлари давом этмоқда.