Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 233 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

1062 та маҳалланинг ёшлари ўртасида ўтказилган ДХХ кубоги вилояти босқичи финал баҳсларида Ўзбекистон туманилик нафақат ўғил болалар, балки қизлар жамоаси ҳам совринли ўринларни қўлга киритишди

×

 2023-08-07 10:21:22    91

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона вилоятининг 1062 та маҳалласида истиқомат қиладиган йигит ва қизлар ўртасида футбол ва мини футбол бўйича ДХХ кубоги мусобақаси бўлиб ўтди. 

Мусобақанинг куни кеча "Истиқлол" стадионида бўлиб ўтган вилоят босқичи финал ўйини туманимизнинг “Кичик Оқмачит” ва Фарғона туманининг “Каптархона” маҳалласи ёшлар жамоалари ўртасида кечди. Шиддатли ва муросасиз кечган баҳснинг асосий вақти 3:3 ҳисобидаги жанговар дуранг билан якунига етди. Пенальтилар сериясида эса тумандошларимизга бироз омад етишмай, мусобақанинг кумуш медалига сазовор бўлдилар. 

Шунингдек, қизлар ўртасида ўтган мини-футбол баҳсларида ҳам туманимиз вакилалари вилоятда иккинчи ўринни эгаллади.

Мусобақанинг ғолиб ва совриндор жамоалари ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.