Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Халқ депутатлари туман Кенгашининг етмиш иккинчи сессияси бўлиб ўтди
2023-08-04 16:12:32 137
Бугун Халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгашининг навбатдаги етмиш иккинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.
Сессия ишида Ўзбекистон тумани прокуратураси томонидан туманда қонунийликни мустаҳкамлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича 2023 йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 январдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 39-сонли қарорининг тумандаги ижроси самарадорлиги тўғрисида;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2023-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-465 сонли қарорининг тумандаги ижроси ҳақида;
Ўзбекистон туманида 2023 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида "Аёллар дафтари"нинг 4-босқичи рўйхатига киритилган хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилган ишлар тўғрисида;
2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури доирасида Ўзбекистон туманида тасдиқланган дастурнинг ижроси борасида жорий йилнинг ўтган 7 ойи давомида амалга оширилган ишлар ҳақида;
Туманда ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш ҳамда улар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида;
Ўзбекистон тумани ёшлари бандлигини таъминлаш юзасидан Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими томонидан 2023 йилнинг ўтган 7 ойи давомида амалга оширилган ишлар натижадорлиги ҳақида;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Ўзбекистон туман бўлими томонидан 2023 йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар тўғрисида;
Ўзбекистон туман маҳаллий бюджетининг 2023 йил II-чорагида шаклланган қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.
Сессияда кўрилган масалалар юзасидан депутатлар томонидан мутасаддиларга саволлар берилиб, муҳокамалар ўтказилди.
Сессия якунида унда кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.