Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 223 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Шодлик маҳалласидаги мактаб учун ҳам 330 ўринли қўшимча ўқув биноси бунёд этилмоқда

×

 2023-08-04 10:47:33    86

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани “Шодлик” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 31-умумтаълим мактабида ҳам янги ўқув йилидан бошлаб замон талаблари асосида ўқиш ва ўқитиш имкониятлари янада кенгаядиган бўлди.

Инвестиция дастури асосида таълим даргоҳи учун 330 ўринли 2 қаватли қўшимча ўқув биноси бунёд этилмоқда. Қурилиш-таъмирлаш ишларига 2 миллиард 700 миллион сўм маблағ йўналтирилган. 

Бундан ярим аср муқаддам қурилган мактабнинг ҳозирги биноси 160 ўринга мўлжалланган, сўнгги ўқув йилида масканда 400 нафардан зиёд ўқувчи икки навбатда таълим олишган эди. Ўқувчилар сони мактабнинг мавжуд сиғимидан сезиларли даражада ортиқлиги, навбатлилик коэффициенти белгиланган нормалардан юқорилиги каби муаммоларни бартараф этиш мақсадида инвестиция лойиҳаси тайёрланиб, амалга тадбиқ этилди.

Айни кунларда таълим даргоҳида “Мирзо Саодат” МЧЖ қурилиш ташкилоти бунёдкорлари томонидан олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари якуний босқичга кирган. 

Эндиликда ҳудуддаги ўқувчи-ёшлар янги ўқув йилини замонавий қулайликларга эга янги таълим масканида қарши олади.