Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Эҳтиёжмандлар хонадонига қуёш панеллари ўрнатилди
2023-08-04 09:47:51 180
Бугун энергия тежамкорлигини ошириш, экологик тоза, қайта тикланувчан энергия манбааларидан фойдаланиш кўламини янада кенгайтириш долзарб аҳамият касб этиб бормоқда. Шу боисдан ҳам юртимизда энергия тежовчи технологияларни жорий этиш, қуёш панеллари ва қуёш сув иситиш қурилмаларини ўрнатиш бўйича қатор қулайликлар, солиқ имтиёзлари яратилди.
Ўзбекистон туманида ҳам ижтимоий соҳа объектлари, корхона ва ташкилотлар, аҳоли хонадонлари билан биргаликда, эҳтиёжманд оилалар уйларига ҳам қуёш панеллари ўрнатилмоқда.
Шу кунга қадар ҳудуддаги 200 дан зиёд хонадон, 50 га яқин корхона, ташкилот ва ижтимоий соҳа объектлари, 64 та тадбиркорлик субъектларига қуёш панеллари ўрнатилган бўлса, туман маҳаллаларида “Темир дафтар” га киритилган эҳтиёжманд аҳоли хонадонларидан йигирмадан зиёди худди шундай муқобил энергия манбаи билан бепул таъминланди.
Бунинг натижасида эса аҳолининг электр энергияси билан боғлиқ муаммолари бартараф этилди. Хонадон соҳибларининг маблағи тежалмоқда.
Туманда ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож, “Темир дафтар” рўйхатида турган фуқаролар ва улар хонадонига қуёш панеллари ва қуёшли сув иситгичлар ўрнатиб бериш борасидаги ишлар изчил давом этяпти.