Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида “Кексалар саломатлиги ойлиги” акцияси бошланди: илк эътибор юз билан юзлашган онахонлар соғлигини кўрикдан ўтказишга қаратилди
2023-08-03 15:55:36 179
Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна бир янги акцияни эълон қилди. Унга кўра, жорий йил 1 августдан 1 сентябргача юртимизда “Кексалар саломатлиги ойлиги” ташкил этилиши белгиланди.
Мазкур акция доирасида кекса авлод вакиллари мамлакатимизнинг турли ҳудудларида тажрибали шифокорлар томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади. Текширувлар натижаларига кўра, давлат томонидан уларнинг соғлиғини тиклаш ва яхшилаш учун зарур ёрдам кўрсатилиши кўзда тутилган.
Хайрли акция Ўзбекистон туманида ҳам старт олиб, унинг доирасида қишлоқ ва маҳаллаларда умргузаронлик қилаётган кекса авлод вакиллари саломатлиги тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.
Батафсил: видео