Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Расмий муносабат
2023-07-31 22:21:50 154
Бугун ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон тумани Абдурахмон Жомий номли маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Илья Гребневнинг видеомурожаати эълон қилинди.
Унда фуқаро Илья Гребнев гўёки яшаш жойи мавжуд эмаслиги, оиласи билан уйсиз сарсон бўлиб юрганлигини маълум қилган.
Мазкур мурожаат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.
Мурожаатчи Илья Гребнев 2014 йилда Қўқон шаҳридаги 12-Меҳрибонлик уйини битириб чиқиб, шу йили унга Яйпан шаҳридаги Абдурахмон Жомий номли маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган кўп квартирали уйлардан 1 хонали турар жой ажратилган. Хали оила қурмаган фуқаро ўша вақтда мазкур хонадонда 6 ой давомида истиқомат қилган. Кейинчалик, ўз истагига кўра Шўрсув маҳалласида яшовчи холаси Гребнева Иринанинг хонадонига кетган ва 2021 йилгача холасининг манзилида ва ўзига маълум масканда яшаб юрган.
2022 йилдан оиласи билан биргаликда Шўрсув маҳалласидаги хонадонлардан бирида ижарада яшаган. 2023 йилнинг январ ойидан июн ойигача Шўрсувдаги хонадонида яшаши учун туман "Саховат ва кўмак" жамғармаси маблағлари ҳисобидан жами олти ойлик ижара тўлови (жами 1 миллион 800 минг сўм) ўз муддатида тўлаб берилган.
2023 йилнинг июл ойида Абдурахмон Жомий маҳалласидаги уйига яшаш учун қайтган Илья Гребневнинг хонадонида бувиси истиқомат қилаётганлиги боис, ўзаро келишув асосида фуқарога бошқа 2 хонали хонадон ижарада яшаш учун топиб берилган. Ҳамда мазкур уйда яшаши учун ҳам тегишли тартибда туман "Саховат ва кўмак" жамғармасидан ижара тўлови тўлаб бериб келинмоқда. Хусусан, июл ойи учун 500 минг сўм маблағ тўлаб берилди. Айни кунларда фуқаро Илья Гребнев ўз оиласи билан биргаликда мазкур хонадонда яшаб келмоқда.
Шунингдек, ўтган давр мобайнида фуқаро Гребнев ва унинг оиласи мурожаатларига асосан мазкур оилани қўллаб-қувватлаш мақсадида туман "Саховат ва кўмак" жамғармаси ҳисобидан бир неча маротаба моддий ёрдам ва озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этиб келинмоқда.