Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Яйпанда 64 хонадонга мўлжалланган 8 қаватли яна бир янги турар жой биноси қад ростламоқда

×

 2023-07-31 22:17:32    77

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида янги кўп қаватли турар жой бинолари қурилиши туман аҳлининг уй-жойга бўлган талаб ва эҳтиёжларини қондириш масалаларига ижобий ечим топишга хизмат қилмоқда.

Шу мақсадда Абдурахмон Жомий номли маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яна бир кўп қаватли турар жой биноси бунёд этилмоқда. 

1, 2 ва 3 хонали, 64 хонадонга мўлжалланган ушбу замонавий уй-жойлар 8 қаватдан иборат.

Ҳар бир подъездида лифти мавжуд бўлган турар-жой мажмуасининг биринчи қаватидан маҳалланинг янги ва замонавий комплекси ҳам ўрин олиши кўзда тутилган.  

Масканнинг қурилиши “PFC TURON” масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилмоқда.

Қурилиш-бунёдкорлик ишларида 70 дан зиёд ҳамюртларимизнинг бандлиги таъминланиб, улар янги хонадонларни ўз эгаларига сифатли ва кўркам қилиб топшириш йўлида бор маҳоратларини ишга солмоқдалар.

Қайд этиб ўтиш жоиз, шунингдек, шу кунларда тумандаги Яйпан шаҳар “Боғи Эрам”, “Туркистон”, “Яккатут” ва “Абдурахмон Жомий” каби маҳаллаларда жами 220 дан зиёд хонадонга эга бўлган 10 га яқин ана шундай кўп қаватли уйларнинг қурилиш ишлари қизғин давом этмоқда.

Шинам ва барча қулайликларга эга бўлган хонадонлар уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга ҳам белгиланган тартибда субсидия асосида ажратилмоқда.