Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 56 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Ташаббусли бюджет” дастурининг ўтган учта мавсуми давомида кетма-кет ғолибликка эришиб келаётган Кичик Тагобликларнинг яна уч минг метрдан зиёд ички кўчалари асфальтланди

×

 2023-07-31 12:14:56    137

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида “Ташаббусли бюджет” орқали аҳил-иноқ маҳалладошлар бир ёқадан бош чиқариши эвазига ҳудудлар инфратузилмаси билан боғлиқ кўплаб муаммолар ҳал этилиб, манзиллар ободликка юз тутмоқда.

Туман марказидан 11 километр олисда жойлашган “Кичик Тагоб” маҳалласининг 4 минг нафардан зиёд аҳли ҳам самарали имкониятдан унумли фойдаланиб, бюджет жараёнларида фаол иштирок этиб келаётганлардан. 

Маҳалла жамоатчилигининг ўзаро бирдамлиги ва ташаббускорлиги натижасида дастурнинг ўтган 2022 йилдаги “Менинг йўлим” лойиҳасида ғолиблик қўлга киритилиб, ҳудуднинг 850 метр ички йўллари асфальтланди ва равон ҳолатга келтирилди. Айни жараёнлардан руҳланган маҳалла аҳли ўшанда ташаббус ортидан янги ташаббусни илгари суриб, янада бирлашган ҳолда ҳомийлик асосида қўшимча 700 метр кўчаларини равон ва текис бўлишига эришдилар. 

Кейинчалик, 2022 йилги “Ташаббусли бюджет” дастурининг иккинчи мавсумида ҳам фаоллик қўлдан бой берилмай, ғолиблик натижасида маҳалланинг 3500 метр ички йўлларига асфальт қопламаси ётқизилди.

Дастурнинг жорий 2023 йилги биринчи мавсумида ҳам кичик тагобликлар ўз кўчаларини обод этиш этиш борасида навбатдаги ташаббусни илгари суриб, унинг ҳам ғолиб деб топилишини муваффақиятли уддаладилар. 2800 тадан кўп овоз тўплаган таклифни амалга ошириш учун давлатимиз раҳбари топшириғи асосида йўналтирилган 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ эвазига ҳудуддаги “Ибрат” кўчаси бўйлаб яна 3000 метрдан зиёд ички йўллар равон бўлди. 

- “Ташаббусли бюджет” жойларда аҳолининг кўп йиллик муаммоларини ижобий ҳал этилишида самарали ечим бўлмоқда, ҳақиқатда. Маҳалламизнинг аҳил фуқаролари ҳам бу жараёнда ўз фаолликларини кўрсатиб, таклифлари қўллаб-қувватланаётганидан мамнун бўлмоқда, - дейди маҳалла раиси Фахриддин Ёқубжонов. - Ҳудудимизда мавжуд ички йўлларнинг жами масофаси 22 километрни ташкил этади. Шундан асфальтланмаган қисми 6 километр қолди. Дастурнинг айни кунларда давом этаётган жорий йилги 2-мавсумида ҳам маҳалламиз инфратузилмасини яхшилаш билан боғлиқ 4 та ташаббусни илгари сурдик, шундан 2 таси яна ички йўлларни таъмирлаш билан боғлиқ. Овоз бериш жараёнлари бошланиши билан фаолликни сусайтирмай, навбатдаги хайрли мақсадларимизга эришиш ниятидамиз.