Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ташаббусли бюджет: Қулибекда равон йўллар, обод манзиллар сони янада ортмоқда

×

 2023-07-28 10:00:27    70

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани “Қулибек” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи аҳоли вакиллари ҳам ўзаро бирдамлик ва ташаббус кўрсатиб, “Ташаббусли бюджет” дастурининг жорий йилги биринчи мавсумида ўз маҳалла йўлларини асфальтлаш учун овоз беришда иштирок этишди.

Хайрли ният ва уюшқоқлик билан қилинган ҳаракат ўзини оқлаб, ушбу ташаббус 3 минг 700 тадан кўп овоз йиғди. Президентимиз топшириғи асосида эса мазкур ташаббусни амалга ошириш учун 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ йўналтирилди.

Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирлар доирасида куни-кеча маҳалланинг "Ниҳол", "Фаробий", "Тинчлик", "Мураббийлар", "Қулибек" ва "Бунёдкор" каби кўчаларидаги 3 минг метрдан зиёд ички йўлларга асфальт қопламаси ётқизилиб, обод ҳолга келтирилди.

Бюджет жараёнидаги муносиб ва фаол иштирок туфайли ҳудуд аҳлини кўпдан буён қийнаб келаётган муаммо шу йўсинда ижобий ечим топиб, маҳаллада обод манзиллар сони кўпайди.

Таъкидлаш жоизки, ўтган йилнинг сўнгги ойида манзилли дастур асосида айни маҳалланинг “Амир Темур” ва “Завқий” каби кўчалари бўйлаб 1000 метрдан ортиқ, қўшимчасига аҳоли ташаббуси билан ҳомийлик ва ҳашар йўли билан яна 500 метр ички йўллар асфальтланган бўлса, жорий йилнинг март ойида давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябр кунги 408-сонли қарори ижроси доирасида "Фарғона", "Ж.Болтабоев", "Мирзо Улуғбек" ва "Янги Яйпан" каби кўчаларидаги 2500 метрдан зиёд йўллар текис ва равон кўринишга келтирилган эди.