Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 74 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ташаббус самарасида Яккатутдаги спорт мактабида спортсевар ёшлар учун замонавий шароитлар яратилмоқда

×

 2023-07-26 10:53:42    78

PDF yuklash
Chop etish


“Ташаббусли бюджет” лойиҳаси фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ва жойлардаги муаммоларни қисқа муддатда ҳал этишнинг манзилли ечими сифатида хизмат қилмоқда.

Дастурнинг жорий йил 1-мавсуми доирасида таклифлари ғолиб деб топилган ижтимоий соҳа объектлари ҳам таъмирлаш, жиҳозлаш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон туманидаги спорт мактабининг Яккатут маҳалласидаги 1-базаси биносини таъмирлаш бўйича билдирилган ташаббус 2 мингдан зиёд овоз тўплади. Президентимиз топшириғи асосида мазкур ташаббусни амалга ошириш учун 600 миллион сўм маблағ ажратилди.

Лойиҳа доирасида спорт муассасасининг ички ва ташқи фасадлари тўлиқ янгича тус олди. Бинонинг таъмирталаб том қисмлари ва ёритиш тизимлари янгиланди. Машғулот, ечиниш ва кийиниш, ювиниш ҳамда санитария хоналари таъмирланиб, қулай шароитлар яратилди. Муассаса ҳовлисига йўлка тош (брусчатка) ётқизилди. Шунингдек, асосан ёз фаслида фойдаланиш учун янги қўшимча ечиниш ва кийиниш хонаси бунёд этилди. Айни вақтда биноларда сўнгги пардозлаш ва муассаса ҳудудини ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев спорт мактабида бўлиб, ташаббус ижроси доирасидаги таъмирлаш-ободонлаштириш ишлари билан танишди. 

Янги қиёфага эга бўлган спорт иншоатини яқин муддатларда фойдаланишга топширилиши натижасида 300 нафардан зиёд ўғил-қизларни спортнинг қатор турлари билан янада қулай ва замонавий шароитларда мунтазам шуғулланиш имконияти яратилади.