Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Катта Тагобдаги эски боғча замонавий қиёфада янгидан бунёд этилмоқда

×

 2023-07-26 09:09:21    91

PDF yuklash
Chop etish


Юртимизда мактабгача таълим тизимига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мактабгача таълим муассасаларининг сони йилдан-йилга ошиб бораётгани ҳам бунинг ёрқин далилидир.

Ўзбекистон туманида ҳам мактабгача таълим ташкилотлари сони ва болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш даражаси ортмоқда. Мактабгача таълим ташкилотлари сонини кўпайтириш, оилавий ва нодавлат боғчалар ташкил этиш билан биргаликда, мавжуд ва таъмирга муҳтожларини реконструкция қилиш, қўшимча бинолар қуриш ҳамда муассасаларда замонавий шароитларни яратишга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. 

Туманнинг “Катта Тагоб” маҳалла фуқаролар йиғинида қарийб 85 йил аввал собиқ мактаб учун қурилган бинода фаолият кўрсатиб келаётган мактабгача таълим ташкилоти бугунги кунда замон талабига мутлақо жавоб бермай қўйганди.

Сўнгги вақтларда мазкур муассасада 3 та гуруҳда 75 нафар болалар тарбияланаётган эди.

Туман ҳокимлиги ташаббуси билан таъмирталаб боғчани капитал реконструкция қилиш чоралари белгиланиб, маънан эскирган бино ва иншоатлари ўрнида 120 ўринли янги ҳамда замонавийси бунёд этилмоқда. Бунинг учун қурилиш-таъмирлаш ишларига туман маҳаллий бюджетидан қарийб 600 миллион сўм маблағ йўналтирилди. Айни кунларда пудратчи қурувчи ташкилот усталари томонидан масканда пардозлаш-бўяш ишлари олиб борилмоқда.  

Шунингдек, муассаса учун яна қўшимча маблағ йўналтирилиб, болалар ёзги айвончалари ва ёрдамчи хоналар барпо этиш кўзда тутилган. 

Сентябр ойига қадар якунланиши белгиланган бунёдкорлик-ободонлаштириш ишлари натижасида эса албатта, жажжи кичкинтойларга муносиб ва қулай шароитлар яратилиб, маскан буткул обод ҳамда кўркам қиёфага эга бўлади.