Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 35 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Саховат тадбирлари бардавом: Ўзбекистон туманида эҳтиёжманд оилаларга бепул буғдой, қорамол ва такрорий экин учун ер тарқатилмоқда

×

 2023-07-26 08:54:00    153

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани миришкор деҳқонлари етиштирган мўл ғалла ҳосилини маҳаллалардаги кам таъминланган, “дафтарлар” рўйхатидаги оилалар билан баҳам кўрмоқда.

Саховат кўмаклари маҳалла фуқаролар йиғинлари масъуллари тавсияси асосида ўз эгаларига йўналтирилмоқда.  

Тумандаги “Сохибкор Тоғай” наслчилик чорвачилик фермер хўжалиги ташаббуси билан “Фаровон келажак” маҳалласида яшовчи “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган 7 нафар хотин-қизларнинг ҳар бирига 200 килограммдан буғдой тарқатилди. Саховатпеша фермер ушбу хайрли тадбир билан чекланиб қолмай, жорий йилги пилла мавсумида мўл ҳосил олишда фаоллик кўрсатган, эҳтиёжманд оилалар вакилаларидан 2 нафарига зотдор қўй, 1 нафарига эса наслли қорамол ҳадя қилди. 

“Мелибой Мўмин тўлаш” фермер хўжалиги томонидан эса Юқори Тўлаш, Пастки Тўлаш ва Тоғай маҳаллаларида истиқомат қилувчи, “Аёллар дафтари”даги 3 нафар аёлларга ва бандлиги таъминланмаган 7 нафар ёшларга такрорий экин экиб, даромад олишлари учун ер ажратиб берилди.

“Шўрқишлоқ” маҳалласида яшовчи “Аёллар дафтари”даги 10 нафар хотин-қизларга эса "Мулла Абдуқодир" фермер хўжалиги томонидан етарли миқдорда буғдой беминнат тортиқ қилинди.

“Саккиз пахлавон” фермер хўжалигининг ғалладан бўшаган майдонларидан “Намуна” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 12 нафар эҳтиёжманд ва “дафтар”даги оилалар вакилларига такрорий экин учун ер ажратиб берилди.

Бир муддат аввал “Катта Қайнар” маҳалласида яшовчи ишсиз ва “дафтар”лар рўйхатидаги 21 нафар фуқароларга “Мўминжон ота” фермер хўжалиги томонидан 15 сотихдан ер тарқатилган бўлса, куни кеча йиғин фаоллари ва фермер ташаббуси билан шу тоифадаги оилалардан яна 10 тасига бепул буғдой улашилди.  

Туманда эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ана шундай саховат тадбирлари давом этмоқда.