Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Туюлдаги тўрт минг метрдан зиёд тош-тупроқли ички йўллар обод бўлди

×

 2023-07-25 00:20:44    66

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани маҳаллаларидаги кўплаб ички йўлларни таъмирлаш, аҳолининг узоқ йиллик муаммоларини бартараф этиш ишлари айни кунларда авж олган.

Таъмирталаб дея белгиланган йўллар Президент ва ҳукумат қарорлари, давлат манзилли дастурлари ҳамда лойиҳалари асосида созланиб, аҳолига қулай шароитлар яратилмоқда.

Хусусан, тумандаги оғир ижтимоий ҳолатдаги ҳудудлардан яна бири “Туюл” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 4 минг метрдан зиёд тош-тупроқли ички йўллар манзилли дастур асосида созланиб, асфальтланди. 

Маҳаллага ўзгача файз бағишлаган бундай текис ва равон кўчалар қиёфаси ҳамда узоқ йиллик муаммолари ариганидан кўпчилик қатори туюлликлар ҳам ўзгача хушнуд бўлишди.

Шунингдек, тасдиқланган дастурга кўра айни Туюлда электр таъминотини яхшилаш, бу мақсадда эса ҳудудга 100 дан зиёд янги таянч устунлари ва 1 дона янги трансформатор ўрнатиш, 5 минг 700 метр янги ҳаво тармоғи тортиш тадбирлари ҳам бошланган.