Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Бувижонлар мактаби” аъзолари иштирокида маърифий учрашув бўлиб ўтди

×

 2023-07-24 20:05:48    277

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани маҳаллаларида фаолият кўрсатиб келаётган "Бувижонлар мактаби" аъзолари иштирокида навбатдаги маърифий учрашув ташкил этилди.

Туман кексаларининг севимли гўшаси, Яйпан шаҳридаги “Нуронийлар маскани”да бўлиб ўтган давра суҳбатида туман ҳокими ўринбосари-оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Зулфияхон Саримсоқова, туман "Нуроний" жамғармаси, маънавият ва маърифат маркази, ёшлар ишлари агентлиги вакиллари ҳам иштирок этди. 

Учрашув давомида маҳаллалардаги “Бувижонлар мактаби” аъзолари, нуроний онахонларнинг бой ва ибратли ҳаёт тажрибаси, амалий билим ва кўникмалари ёрдамида ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, оилаларни мустаҳкамлаш, ажрим ҳолатларини олдини олиш, ёшлар ўртасида миллий қадриятларимиз ва урф-одатларимизни кенг тарғиб этиш, уларни комил инсон қилиб тарбиялашга кўмаклашиш самарадорлигини янада ошириш чоралари, бу борада келгусидаги вазифалар келишиб олинди.