Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 23 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ободлик кўнгилдан бошланади: Ўзбекистон туманида ободонлаштириш тадбирлари уюшқоқлик билан ташкилланмоқда

×

 2023-07-24 20:01:55    81

PDF yuklash
Chop etish


Халқимиз асрлар давомида тозалик, озодаликка қаттиқ риоя қилиб келган. Чунки, ободлик кўнгилдан бошланади. Зеро, обод маконда иш унумли ва баракали бўлиш билан бирга обод бўлган жойда фаровонлик ҳукм суради. 

Юртимиз истиқлолининг 32 йиллигига муносиб тараддуд кўриш ва уни муносиб нишонлаш, ҳудудларда ободлик ҳамда кўркамликни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон туманидаги барча қишлоқ ва маҳаллаларда кенг қамровли ободонлаштириш тадбирларига киришилди. 

Ободонлаштириш ишлари жараёнида маҳаллалар, аҳоли пунктлари, кўп қаватли уйлар, ҳовлилар атрофи, зиёратгоҳ ва қабристонлар, боғ ва сайилгоҳларни тартибга келтириш, чиқиндиларни белгиланган жойга чиқариб ташлаш, кўчаларни таъмирлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.