Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ҳар бир мурожаат эътиборда: Катта Тагобдаги қаровсиз қолган 400 метрлик ариқни таъмирлашга киришилди

×

 2023-07-21 21:49:30    74

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани Катта Тагоб маҳалла фуқаролар йиғини аҳлининг туман ҳокимига йўллаган мурожаати асосида ҳудуддаги асосий ариқни таъмирлаш чоралари белгиланди.

Қайд этилишича маҳалланинг марказий кўчасида жойлашган ариқ аҳоли томорқаларини суғориш билан биргаликда, куз-қиш мавсумида ташлама сувларини ўтказишда ҳам асосий вазифани ўтайди. Лекин вақт ўтиши билан мазкур асосий ариқ қаровсиз ҳолга келиб, кўплаб ноқулайликларни келтириб чиқараётган эди. 

Маҳалла аҳлининг шу ҳақда амалий ёрдам сўраб туман ҳокими билдирган мурожаатига кўра, ариқни тозалаш-таъмирлаш ишлари учун бетон лотоклар етказиб бериш ташкилланмоқда. Шу мақсадда ҳокимлик ташаббуси билан бир муддат аввал 71 та бетон лотоклар етказиб берилган бўлса, шу кунларда улардан яна 100 таси қишлоққа келтирилмоқда. 

Ҳудудларда аҳоли мурожаатларида кўтарилаётган масалалар босқичма-босқич ҳал этиб борилмоқда.