Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 23 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Зиё Нурсухдаги сайёр қабулда фуқароларнинг ўттиздан зиёд мурожаатларига ечим изланди

×

 2023-07-21 21:46:38    89

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туман ҳокими Шерзоджон Юлдашевнинг аҳоли мурожаатларини ўрганиш бўйича навбатдаги сайёр қабули бугун “Зиё Нурсух” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтди.

Туман ҳокими ўринбосарлари, мутасадди ташкилот раҳбарлари жалб этилган қабул давомида нафақат айни маҳалла аҳли, балки туманнинг бошқа ҳудудларларидан ташриф буюрган фуқаролар томонидан маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, уй-жой таъмири, бандликни таъминлаш, субсидия олиш, кадастр, ижтимоий соҳалар, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва банк кредити каби масалаларга оид ўттиздан зиёд мурожаатлар қабул қилинди. 

Ҳар бир мурожаатлар мазмунидан келиб чиқиб уларни ҳал этиш чоралари белгиланди. Бартараф этиш учун муддат ва маблағ зарур бўлган муаммолар тегишли идораларга топширилиб, аниқ вазифа ҳамда муддатлар белгиланди.

Мурожаатлар юзасидан бириктирилган масъуллар томонидан манзилли ўрганишлар давом этмоқда.