Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди
2023-07-20 18:24:14 180
Бугун Халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгашининг навбатдаги етмиш биринчи сессияси бўлиб ўтди. Унда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.
Сессия ишида Ўзбекистон тумани сектор раҳбарларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли қарори асосида 2023 йилнинг 2-чораги давомида 4 та сектор ҳудудида амалга оширилган ишлар ва 2023 йил 3-чорак учун белгиланган “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш тўғрисида;
Туманда одил судловни амалга ошириш, суднинг мустақиллигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини суд йўли билан ишончли ҳимоя қилиш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш борасида судлар томонидан 2023 йил иккинчи чораги давомида амалга оширилган ишлар юзасидан Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман суди, Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро суди ҳамда Ўзбекистон туманлараро иқтисодий суди раисларининг ахборотлари тўғрисида;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 408-сонли қарорининг тумандаги ижроси самарадорлиги тўғрисида;
Туман Адлия бўлими томонидан 2023 йил 2-чораги давомида туманда норма ижодкорлиги фаолияти ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти юзасидан амалга оширилган ишлар ҳақида;
2023 йилнинг 2-чорагида жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар ҳисоботи тўғрисида;
Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш юзасидан туман тиббиёт бирлашмаси томонидан 2023 йилнинг 2-чораги давомида бажарилган ишлар тўғрисида;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг халқ қабулхоналари фаолияти билан боғлиқ низомларни тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-4197-сон қарори ижроси юзасидан 2023 йилнинг 2-чораги давомида Ўзбекистон туманидаги секторлар ва ташкилотлар раҳбарлари фаолияти ҳамда мурожаатлар билан ишлаш ҳолати тўғрисида;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-31-сонли қарори ижросини таъминланиши борасида 2023 йилнинг йилнинг 2-чораги давомида олиб борилган ишлар натижадорлиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон туманидаги Халқ қабулхонаси мудирининг ахбороти;
Туман “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағларини мақсадли ва манзилли сарфланиши ҳолати тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.
Сессияда кўрилган масалалар юзасидан депутатлар томонидан мутасаддиларга саволлар берилиб, муҳокамалар ўтказилди.
Сессия якунида унда кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.