Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Катта Қайнар” маҳалла фуқаролар йиғинидаги трансформатор мукаммал таъмирланди
2023-07-20 09:03:40 145
Ўзбекистон туманида аҳоли хонадонлари ва ишлаб чиқариш корхоналарида электр таъминотини яхшилаш, тизимдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан ҳудудларда Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси тасдиқлаган режа-дастурга асосан паст кучланишли электр узатиш тармоқлари ҳамда трансформатор пунктларини жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
“Катта Қайнар” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган қуввати 100 кВа бўлган 446-трансформатор пункти мукаммал таъмирдан чиқарилди. Хусусан, мутахассислар томонидан трансформатор пунктини мой сатҳини ростлаш, бўяш ва монтаж қилиш ишлари бажарилди.
Ҳудудларда электр таъминотини яхшилаш, электр қурилмалари ва электр узатиш тармоқларини таъмирлаш ишлари давом этмоқда.