Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Ташаббусли бюджет” дастури ижтимоий соҳа объектлари инфратузилмасига оид муаммоларга ҳам самарали ечим бўлмоқда
2023-07-19 19:28:46 158
Ўзбекистон туманида ташаббусли бюджет асосида олиб борилаётган ишлар ҳудудларнинг ижтимоий ва иқтисодий ҳолатини янада яхшилашга хизмат қилмоқда.
Мазкур лойиҳада ўз ташаббуслари билан фаол қатнашган маҳаллалардаги йўл, ичимлик сув, электр таъминоти ва ижтимоий соҳа инфратузилмалари билан боғлиқ муаммолар босқичма-босқич ўз ечимини топмоқда.
Туманнинг “Хайдаробод” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 46-умумтаълим мактаби ҳам айни дастур доирасида мукаммал таъмирланаётган ижтимоий соҳа объектларидан бири.
Таълим маскани инфратузилмасини яхшилашга оид илгари сурилган таклиф “Очиқ бюджет” дастурида 2 мингтадан кўп овоз тўплаб, ушбу ташаббусни амалга ошириш учун давлат бюджетидан 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ сарфланиши белгиланди.
1977 йилда бунёд этилган мактабда бугун кенг кўламдаги таъмирлаш-ободонлаштириш ишлари бажарилиб, ўқувчи ва устозлар учун муносиб шароитлар яратилмоқда.
Қайд этилишича, маскандаги барча таъмирлаш ишлари сентябр ойига қадар якунланиши белгиланган. Ташаббус самараси яқинлашиб келаётган янги ўқув йили олдидан билим даргоҳида таҳсил оладиган 300 нафардан зиёд ўқувчи ёшлар учун муносиб туҳфа бўлиши кутилмоқда.