Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Мослаштирилган бинода фаолият кўрсатиб келаётган болалар боғчаси ташаббус натижасида янада обод ва файзли масканга айланмоқда

×

 2023-07-18 23:10:58    71

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги 60-давлат мактабгача таълим ташкилоти туман марказидан олис ҳудуддаги “Хотамтой” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган.  

Мазкур болалар боғчаси ҳудудда мактабгача таълим қамровини кенгайтириш мақсадида 2021 йилнинг январ ойида ташкил этилган. Маскан айни шу йили қишлоқдаги собиқ мактабнинг 1978 йилда қурилган биносида иш бошлаган.  

Дастлаб, муассасадаги 4 та гуруҳга 120 нафар болалар қабул қилинган бўлса, кейинчалик уларнинг сони 6 та гуруҳда 156 нафарга етказилди.

Жорий йилги “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 1-мавсуми жараёнларида мазкур мактабгача таълим даргоҳи инфратузилмасини яхшилаш борасида ҳам таклиф илгари сурилди. Муассаса жамоаси, қишлоқ аҳли ва ота-оналар фаоллигида ушбу ташаббус 3 мингтадан кўп овоз йиғди ва уни амалга ошириш учун давлатимиз раҳбарининг қарори асосида 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ йўналтирилди. 

Шу кунларда эса масканда дастур доирасидаги бунёдкорлик-таъмирлаш ишлари қизғин давом этмоқда.

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун ушбу муассасада ҳам бўлиб, лойиҳа ижроси билан яқиндан танишди. 

Белгиланган режага кўра жараёнлар давомида мавжуд биноларни мукаммал таъмирлаш ва замонавий кўринишга келтириш билан биргаликда, 8 та ёзги айвонча, ошхона, озиқ-овқат заҳираси омбори ва қоровулхона каби иншоатлар ҳам янгидан бунёд этилмоқда. 

Қувонарлиси, қурилиш-таъмирлаш ишлари доирасида мазкур даргоҳда ҳам 2 та янги гуруҳ ташкил этиш ва хотамтойлик яна 60 нафар болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш имконияти яратилмоқда.  

Жадал суръатларда давом этаётган таъмирлаш ишлари сентябр ойига қадар якунланиши ва замонавий қиёфадаги маскан болажонлар ихтиёрига фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган.

Туман раҳбари томонидан мутасаддиларга белгиланган ишларни сифатли ва ўз муддатида якунлаш юзасидан топшириқ ва тавсиялар берилди.