Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Хотин-қизлар билан ишлаш бўйича белгиланган устивор вазифаларнинг ярим йиллик сарҳисоби танқидий-таҳлилий руҳда кўриб чиқилди

×

 2023-07-18 22:55:30    85

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Ўзбекистон туман ҳокимлигида хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш юзасидан белгиланган тизим ижроси, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари фаолияти самарадорлиги таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унга туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев раислик қилди. 

Йиғилишда туман Оила ва хотин-қизлар бўлими мутасаддилари ҳамда маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари иштирок этди. 

Кун тартибидаги масала юзасидан дастлаб, “Аёллар дафтари” асосида хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш борасида жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида туман Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида бўлим бошлиғи Зулфияхон Саримсоқованинг ҳисоботи тингланди. 

Қайд этилишича, ҳисобот даврида айни бўлим ва ҳамкор ташкилотлар томонидан тумандаги жисмоний имконияти чекланган, эҳтиёжманд хотин-қизларнинг 27 нафарига турли реабилитация воситалари бериш орқали амалий ёрдам кўрсатилган. 

Бугунги кунга қадар “Аёллар дафтари” нинг 4-босқичи доирасида рўйхатга олинган 6809 нафар хотин-қизлардан 5985 нафарига олтита тоифа бўйича турли манзилли ёрдамлар кўрсатилди.

Йиғилиш давомида туманда “Аёллар дафтари” асосида хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш, аёллар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш, нотинч оилалар билан ишлаш ва ажрим ҳолатларини олдини олиш каби долзарб йўналишларда амалга оширилган ишлар ҳар бир маҳаллалар кесимида танқидий-таҳлилий сарҳисоб қилинди. 

Белгиланган вазифаларни оғишмай адо этишда барча мутасаддилар масъулиятини янада ошириш бўйича муҳим тавсия ва топшириқлар берилди.