Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 48 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Қушқўноқдаги давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳам ташаббус натижасида кўркам қиёфа касб этмоқда

×

 2023-07-17 16:26:48    65

PDF yuklash
Chop etish


Қушқўноқдаги давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳам ташаббус натижасида кўркам қиёфа касб этмоқда

“Ташаббусли бюджет” доирасида ажратилаётган маблағлар ҳудудларда яшовчи аҳолининг кўп йиллик энг долзарб муаммоларига ечим бўляпти.

Лойиҳанинг жорий йилги 1-мавсуми доирасида Ўзбекистон тумани “Қушқўноқ” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 31-давлат мактабгача таълим ташкилотини мукаммал таъмирлашга оид таклиф ҳам илгари сурилган. 

Муассасанинг аҳил жамоаси, маҳалла аҳли ва ота-оналар фаоллигида ушбу ташаббус 5 мингтадан кўп овоз йиғиб, лойиҳа ғолиблиги қўлга киритилди. Натижада мактабгача таълим даргоҳида замонавий шарт-шароитлар яратиш ва уни янгича кўринишга келтириш учун бюджетдан 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ йўналтирилди.

Бундан 33 йил аввал ишга тушган муассасада шу кунгача 6 та гуруҳда 180 нафар болалар таълим-тарбия олиб келмоқда. Ўтган давр мобайнида бу ерда бундай кўламдаги мукаммал ёки жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмаган эди. 

Айни кунларда эса масканда дастур доирасидаги таъмирлаш-ободонлаштириш ишлари қизғин олиб борилмоқда. 

Қайд этилишича, лойиҳага кўра таъмирлаш ишлари давомида шу кунгача муассасадаги канализация ва электр тизимлари тўлиқ янгиланган. Бинодаги мавжуд эскирган барча эшик ва ромлар янги ҳамда замонавийсига алиштирилиб, таъмирталаб пол ва том қисмлари ҳам янгиланмоқда. Гуруҳ хоналарининг ҳар бирида янгидан санитария хоналари ташкил этилиб, бино ташқарисида ёзги ошхона, озиқ-овқат тайёрлов хонаси, омборхона ва кирхона бунёд этилмоқда. Иншоатнинг ташқи фасадини янгилаш жараёнида базальт плитаси билан ҳам қопланмоқда. Шунингдек, боғча ҳовлисига йўлка тош (брусчатка) ётқизиш, фавворани таъмирлаш ва асосий дарвозани янгилаш каби бунёдкорлик ишларини амалга ошириш ҳам кўзда тутилган. 

Эътиборли жиҳати, таъмирлаш-бунёдкорлик ишлари доирасида муассасада яна бир янги гуруҳ ташкил этиш ва 30 нафар болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш имконияти ҳам яратилмоқда.  

Пудратчи ташкилот “Боний қурувчи” МЧЖ қурувчи бунёдкорлар томонидан шу кунларда жадал суръатларда бажарилаётган таъмирлаш ишлари келгуси ойнинг 2-ярмида якунланиши ва кўркам қиёфадаги муассаса кичкинтойлар ихтиёрига фойдаланишга топширилиши белгиланган.