Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Элчи” маҳалласидаги мавжуд жами 16,8 километр ички йўлларнинг 12 километр қисми тўлиқ асфальт қопламасига эга бўлди

×

 2023-07-13 23:30:20    72

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги қишлоқ маҳаллалар инфратузилмаси билан боғлиқ энг долзарб масалалар давлат дастурлари ва билан ташаббусли бюджет каби самарали лойиҳалар асосида тизимли ҳал этилмоқда.

Қайд этилишича, 3200 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қиладиган “Элчи” маҳалла фуқаролар йиғинида мавжуд ички йўлларнинг масофаси жами 16,8 километрни ташкил этиб, жорий йилга қадар ушбу йўлларнинг 7,3 километр қисми асфальтланган эди.

Ўтган йилнинг сўнгги ойларида туман ҳокимлиги ҳамда сектор ишчи гуруҳи кўмагида маҳалладаги 1 минг 900 метр таъмирталаб ички йўлларга шағал тўшалди. 

Ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш орқали аҳолига қулайлик яратиш мақсадида шу йилнинг апрел ойида манзилли дастури асосида маҳалланинг яна 4000 кв. метр ички йўллари таъмирланиб, асфальт ётқизилди. Кейинчалик ушбу хайрли тадбирдан руҳланган ҳудуд аҳли ҳомийлик асосида йўлнинг яна 3800 кв. метр қисмини асфальтлашда ўзаро бирдамлик намунасини намоён этишди.

Куни кеча эса маҳалланинг “Тинчлик”, “Ёшлик”, “Ниҳол” ва “Истиқлол” каби кўчаларидаги 3 минг метр ички йўллар “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида равон ва текис бўлди. 

“Очиқ бюджет” дастурининг жорий йилги биринчи мавсумида ички йўлларни таъмирлашга оид таклифни илгари суриб, фаол иштирок этган элчиликлар 12 мингтадан кўп овоз тўплаб, лойиҳа ғолиблигини қўлга киритишди. Натижада эса, бюджетдан йўналтирилган 1 миллиард 200 миллион сўмлик маблағ эвазига маҳалланинг юқорида қайд этилган йўллари текис ва равон ҳолатга келтирилди.

Умумий ҳисобда эса, таъкидланганидек, маҳалла ўрамидаги жами 16,8 километр ички йўлларнинг 12 километр қисми тўлиқ асфальт қопламасига эга бўлди.