Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 198 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманидаги 1-сонли касб-ҳунар мактабини 375 нафар ёшлар тамомлади

×

 2023-07-12 19:11:18    100

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги 1-сонли касб-ҳунар мактабини жорий ўқув йилида 375 нафар ўғил-қиз битирди.

Битирувчиларни мустақил ҳаётга йўл олиши муносабати билан ташкилланган “Оқ йўл сенга, битирувчи” тадбири катта шодиёнага айланди.

Тадбирда иштирок этган туман ҳокимлиги вакиллари ёшларга омадлар тилашди, ватанимиз равнақи йўлида фидокорона меҳнат қилишларига умид билдиришди.

Туманнинг Конизар мавзесида жойлашган мазкур бошланғич профессионал таълим муассасасида таҳсил олган ёшлар 2 йил давомида умумий ўрта таълим йўналишлари билан бир қаторда тикувчилик, электромонтёрлик, ахборот воситалари машиналари ва компьютер тармоқлари оператори, пайвандлаш, трактор-машинист, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, ошпаз-қандолатчи, қурилиш ишлари ишчиси ва сартарошлик каби касб-ҳунар сирларини ҳам ўзлаштиришди.

Таълим даргоҳини аъло баҳоларга тамомлаётган битирувчиларга диплом билан бирга эсдалик совғалари ва гулдасталар топширилиши қарсагу олқишлар билан кутиб олинди.  

Она Ватан ва ёшликни тараннум этувчи куй-қўшиқлар тадбирга ўзгача руҳ бағишлади.