Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Навбатдаги фаоллар йиғилишида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган қатор долзарб масалалар муҳокама қилинди

×

 2023-07-12 19:07:44    77

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Ўзбекистон тумани ҳокимлиги мажлислар залида навбатдаги фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди.

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев раислик қилган йиғилишда сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, тумандаги ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, маҳалла раислари ҳамда ҳоким ёрдамчилари иштирок этди. 

Асосан, жорий йилнинг биринчи ярмидаги иқтисодий натижалар таҳлили ҳамда йил якунига қадар барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси бағишланган йиғилишда, шунингдек яна бир қатор долзарб масалалар кўриб чиқилди.

Хусусан, туманда ноқонуний қурилишлар ва ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатларини олдини олиш, аҳолига деҳқончилик учун экин майдонларидан ижарага бериш, муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш каби масалалар йиғилиш кун тартибида кўриб чиқилди.

Кун тартибидан ўрин олган барча муҳим йўналишлар юзасидан тармоқ раҳбарларининг ахборотлари, келгуси чорак якуни бўйича кутилаётган натижаларни таъминлаш юзасидан ҳисоботлари тингланди. 

Туман ҳокими томонидан ҳудудларни комплекс ривожлантириш, навбатдаги чоракда кутилаётган натижаларга сўзсиз эришиш, ривожланишда ҳеч бир соҳа четда қолмаслигига эътибор қаратиш, давлат дастурлари ва “йўл харита"лари ижросини таъминлашга доир чора-тадбирлар белгилаш зарурлиги таъкидланди. Энг муҳими, ҳар бир тармоқда ижро интизомини кучайтириш, соҳа мутасаддиларини эса шахсий масъулликни янада оширган ҳолда фаолият юритишлари лозимлиги уқтириб ўтилди. 

Йиғилиш якуни бўйича туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш билан боғлиқ долзарб вазифалар ижроси илгари сурилган баён расмийлаштирилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.