Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида яна 32 нафар талабанинг шартнома пуллари, 2 нафар бемор ёшнинг эса даволаниш харажатлари тўлаб берилди
2023-07-11 09:33:23 135
Ўзбекистон туманида “Ёшлар дафтари" рўйхатига киритилган йигит-қизлар муаммоларини ҳал этиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган амалий тадбирлар манзилли давом этмоқда.
Шу мақсадда “дафтар”га киритилган яна бир гуруҳ ёшларнинг мавжуд муаммоларини ижобий ҳал этишга эришилди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июн кунги 312-сонли қарори асосида юртимиздаги профессионал ва олий таълим муассасаларида таълим олаётган 32 нафар талаба ёшлар тўлов-шартнома суммасининг 50 фоизигача, жами 82 млн 157 минг сўмлик тўловлари ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлаб берилди.
Шунингдек, “Ёшлар дафтари”даги 2 нафар бемор ёшнинг даволаниш харажатлари учун 4 млн 978 минг сўм маблағ жамғармадан йўналтирилди.