Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида 320 нафардан зиёд ёш сайловчилар биринчи марта овоз бермоқдалар
2023-07-09 16:10:00 134
Ўзбекистон туманида ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови фуқароларнинг фаол иштироки остида ўтмоқда. Туманда 76 та сайлов участкаси ташкил этилган бўлиб, 143 минг 900 нафардан зиёд сайловчилар муҳим сиёсий жараёнда иштирок этмоқдалар.
Сайлов участкалари сари ошиққан ҳамюртларимиз орасида кўплаб ёшларни учратиш мумкин. Сайлов кунигача 18 ёшга тўлган 320 нафардан зиёд Ўзбекистон туманилик ёшлар жараёнда илк маротаба қатнашиб, ўзлари учун муносиб деб топган номзодлар учун овоз бермоқда.
Ёшларнинг муҳим сиёсий тадбирдаги фаол иштироки давомида қатор акциялар ҳам амалга оширилмоқда. Хусусан, уларга Ёшлар ишлари агентлиги вакиллари ва маҳалладаги ёшлар етакчилари томонидан китоблар жамланмалари ва эсдалик совғалари улашилмоқда.
11-Фарғона округ сайлов комиссияси Матбуот маркази